Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ХТВ ва OPIC таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этдилар
2018-10-24 | Таълим
АҚШ ҳукуматининг Хусусий хориж инвестициялари корпорациясининг (Overseas Private Investment Corporation, OPIC) халқаро, ҳамда кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаш бўйича директори Тара Блейк Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигига ташриф буюрди.
Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти билан учрашув давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш истиқболлари муҳокама этилди.
Томонлар музокаралар вақтида OPIC томонидан Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ташаббусларни молиялаш ва ўзаро ҳамкорлик моделларини муҳокама этдилар.
Учрашув давомида Ўзбекистон томони АҚШ билан инглиз тилини ўқитиш сифатини ошириш, дарс жараёни инглиз тилида олиб бориладиган мактабларни ташкил этиш ҳамда болаларни ўқитиш методологияларини ва тажрибасини ўрганиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қизиқиш билдираётганлиги таъкидланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги