Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Телефондан фойдаланган ҳайдовчиларга жарима миқдори оширилди
2018-10-23 | Жамият
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди. Унга мувофиқ, эндиликда транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, авваллари автотранспорт бошқараётган вақтда ҳайдовчининг телефондан фойдалангани учун жарима энг кам иш ҳақининг икки баравари эди.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг тўрт баравари (илгари уч баравар) миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Манба: ЎзА