Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари Туркманистонда газ-кимё мажмуаси очилишида иштирок этди

2018-10-23 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 17 октябрь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти вакиллари Туркман томонининг таклифи билан Киянли қишлоғида полиетилен ва полипропилен ишлаб чиқариш бўйича Газ-кимё мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов рамзий тугмани босиш орқали янги ишлаб чиқаришга старт берди. 

Шуни таъкидлаш жоиз, Киянли қишлоғидаги Газ-кимё мажмуаси Ўзбекистондаги Устюрт газ-кимё мажмуасининг ўхшаш лойиҳаси. У Қорақалпоғистондаги Сургил кони асосида қурилган ва 2015 йилда ишга туширилган. 

Устюрт ГКМнинг қурилиши учун 2008 йил февраль ойида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти таркибида Korea Gas (KOGAS), Lotte Chemical ва GS E&R компаниялари бўлган Kor-Uz Gas Chemical Investment консорциуми билан тенглик асосида Uz-Kor Gas Chemical қўшма корхонасини ташкил этган. 

Киянлидаги полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқариш газ-кимё мажмуаси бўйича сармоявий лойиҳанинг қиймати 3,4 миллиард АҚШ долларидан ошган. Туркманистон давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, лойиҳа “Туркмангаз” давлат концерни ва хорижий ҳамкорлар  - LG International Corp, Hyundai Engineering (Корея Республикаси) ва TOYO Engineering Corporation (Япония) билан биргаликда амалга оширилмоқда. 

Туркманистондаги янги мажмуанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 5 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлаш имконини беради ва бунда 381 минг тонна юқори зичликдаги полиэтилен, 81 минг тонна полипропилен ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, шунингдек, 4,5 миллиард куб метр тижорат газини олиш имкони.   

Киянлидаги газ-кимё мажмуасидаги полимерларни ишлаб чиқариш замонавий технологиялар асосида амалга оширилмоқда, хусусан, газ ажратувчи мосламада COREFLUX ™ технологияси қўлланилади. Мазкур технология табиий газдан метан ва этанни самарали ажратиб олишни таъминлайди ҳамда бутун дунёда кенг қўлланиладиган хом ашёни “нордон газлар” ва симобли аралашмалардан тозалайдиган технология. 

​Этан қурилмаси йилига 685 минг тонна углеводород хом ашёсини қайта ишлашга мўлжалланган. 

​Заводда Туркманистон учун янги маҳсулот – этиленни паст босимда полимеризация қилиш орқали олинадиган юқори зичликдаги полиэтиленни ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Бу ерда Innovene™ технологияси қўлланилади, унга рухсатномани эса Буюк Британиянинг “INEOS Technologies” халқаро корпорацияси тақдим этган. ​

Манба: ЎзА

Поделиться