Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўттиз идора манфаатдор иш

2018-10-23 | Жамият

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистон Республикасидаги кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизация қилиш” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишга бағишланган семинар ўтказилди.

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Абдуллаев, Жаҳон банки мутахассислари ва халқаро экспертлар лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, ундан кутилаётган натижалар, айни пайтда мутасадди идоралар томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот берди. 
 
Умумий қиймати 35,77 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки томонидан 20 миллион доллар миқдорида кредит ажратилган. Лойиҳага кўра, 2017-2021 йилларда геоахборот тизимлари ва веб-технологиялардан электрон ҳукумат тизимининг таркибий қисмлари сифатида фойдаланиш асосида кўчмас мулк кадастри ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишнинг замонавий, интеграллашган ахборот тизимини яратиш орқали амалдаги рўйхатдан ўтказишнинг “қоғозли тизими” тубдан модернизация қилинади. Мамлакатимиздаги кўчмас мулкларнинг кадастр ва рўйхатдан ўтказиш тизими яратилиб такомиллаштирилади, маълумотлар рақамлаштирилиб, электрон тизимга ўтилади. 
 
– Бу замонавий тизим соҳада аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш, муддатларини қисқартириш ва энг асосийси, тақдим этилаётган маълумотлар аниқлигини оширишга ёрдам беради, – дейди “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси мутахассиси Бекзод Нишонов. – Ушбу лойиҳа жараёнида маълумот олиш истагида бўлган барча фуқаролар, корхона-ташкилотларга электрон веб-портал орқали ахборот бериш йўлга қўйилади. Бунинг учун Жаҳон банки мутахассислари билан биргаликда мазкур соҳада дунёда етакчилардан бўлган Финляндия ва Швециянинг Compet-Terra & FGC қўшма корхонаси вакиллари ҳам кўмаклашади. Улар иштирокида мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатишни жаҳон андозалари даражасига олиб чиқиш режалаштирилган. 
 
Қайд этиш лозимки, мазкур лойиҳа амалга оширилишидан юртимиздаги давлат кадастрини юритиш ваколатига эга 30 га яқин вазирлик ва идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари манфаатдор бўлади. 
 
Ғ.Ҳасанов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться