Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги: жорий йилнинг 9 ойи давомида 3 192 819 та нотариал ҳаракат амалга оширилди

2018-10-23 | Жамият

Адлия тизимининг муҳим бўғинларидан бўлган давлат нотариал идоралари фаолияти кўпчиликда қизиқиш уйғотиши табиий. Шу сабабли қуйида нотариат фаолиятига оид муҳим рақамлар эълон қилинмоқда.

Яқинда вазирлик томонидан давлат нотариал идораларининг ўтган 9 ой мобайнидаги фаолияти таҳлил қилинди.

Унга кўра, нотариуслар томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 3 192 819 та нотариал ҳаракат амалга оширилди. Яъни ўтган йилга нисбатан нотариал ҳаракатлар 4,5 % га камайган. Бу аксарият ташкилотлар томонидан ишга қабул қилиш, пенсия тўғрилаш, армияга чақирилган ёшлар ва бошқалардан ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб қилиши бекор қилинганлиги билан боғлиқ.

Демак, давлат хизматлари кўрсатилишида кўплаб бюрократик тўсиқлар ва фуқароларнинг ортиқча харажатлари бартараф этилган.

Нотариуслар томонидан йил бошидан буён 17 391 та сайёр тартибда нотариал ҳаракат тасдиқланди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 24 % га ўсди.

Яъни, нотариуслар халқнинг ичига кириб боряпти, уйма-уй юриб нотариал ҳаракатларни тасдиқламоқда.

Республика бўйича нотариал идора орқали 259 387 та автомашина, 108 371 та уй-жой сотилди. Яъни фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 % га, автомашина сотиб олиш 
4,3 % га кўпайди.

Маълумот учун:

Энг кўп уй-жой ва автомашина Тошкент шаҳрида сотилган бўлса, энг кам уй-жой ва автомашина Сирдарё вилоятида сотилди. Энг кам автотранспорт олди-сотди шартномалари Сирдарё вилоятидаги нотариуслар томонидан (4 857) амалга оширилди.

Нотариуслар томонидан 144 591 та нотариал ҳаракат бўйича жисмоний шахслар Солиқ кодексининг 331-моддасига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинди. Шундан, пенсия ва нафақа пулларини олиш учун 87 827 та ишончнома тасдиқлаб берилди.

Бу эса ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга берилган имтиёзларнинг ҳажми ва турлари ортганидан далолатдир.

Нотариуслар фаолиятидаги энг қизиқарли статистик маълумот сифатида эр-хотиннинг умумий мол-мулкига мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар ҳамда никоҳ шартномалари тузишни айтишимиз мумкин. Ўтган давр давомида нотариуслар томонидан 789 та мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар берилди ва 129 та никоҳ шартномалари расмийлаштирилди.

Бу рақамлар фуқароларнинг оилавий муносабатларда ҳам ҳуқуқий онги ошиб бораётганини кўрсатади.

Республика бўйича алимент тўлаш ҳақида атиги 9 та битим тасдиқланди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, нотариат институти фуқароларга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш йўлида хизмат кўрсатишда давом этади. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини акс эттирувчи кўзгу ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться