Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий Осиё савдо форуми биринчи марта Тошкентда бўлиб ўтди

2018-10-23 | Иқтисодиёт

17-18 октябрь кунлари Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида Саккизинчи Марказий Осиё савдо форуми (CATF) бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилди. Бу йилги анжуман мавзуси – «Савдо ва инвестицияни ривожлантиришда янги йўналишлар». Форум Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID​) томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи Савдо Вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Форумда Европа, Осиё ва Американинг 24 мамлакатларидан ташриф буюрган давлат сектори, бизнес соҳаси экспертлари ҳамда халқаро ташкилотлардан жами 1000 дан ортиқ вакиллар иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Нодир Отажонов, USAID ваколатхонасининг минтақавий директори Кристофер Эдвардс ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили Алан Мельтцер сўзга чиқди.

Форумда жами 13 та пленар ва гуруҳ йиғилишлари, 4 та семинар-тренинглар, бизнес тренинглар, B2B учрашувлар, шунингдек, сиёсатчилар, халқаро экспертлар, тадбиркорлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида корпоратив тақдимотлар бўлиб ўтди. Тадбир турли мавзулар, жумладан, инвестиция жалб қилиш, савдони ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, логистика, туризм ва бошқа соҳалар бўйича фикр алмашиш имконини берди.

Шунингдек, форум доирасида қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини, шунингдек, транспорт-логистика хизматларини тақдим этувчи 100 дан ортиқ компаниялар иштирокида Марказий Осиё мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, форум 2018 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи чоғида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми доирасида ташкил этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться