Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Финляндия Элчиси билан учрашув
2018-10-23 | Сиёсат
2018 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Финляндия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Мария Элина Лиивалани (қароргоҳи Хельсинки шаҳрида) қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини қабул қила туриб, Вазир Элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва унга юқори ва масъулиятли лавозимда самарали фаолият кўрсатишини тилади.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон – Финляндия кун тартибининг муҳим масалалари муҳокама қилинди ҳамда турли соҳалардаги, жумладан БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди.
Учрашувда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини қайта тиклаш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги