Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қатарнинг Ташқи ишлар давлат вазири билан учрашув

2018-10-22 | Сиёсат

2018 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов куни кеча мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Қатар Давлати Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон – Қатар мулоқотини оширишга, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги муносабатларни жадаллаштиришга томонларда ўзаро қизиқиш мавжудлиги этироф этилди. Ўзаро товар айланмаси муттасил ўсаётганига қарамасдан, таъкидланганидек, унинг ҳажмлари томонларда сезиларли салоҳият борлигидан гувоҳлик беради. Шу нуқтайи назардан ташкил этилган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг бу борада муҳим роль ўйнаши кутилмоқда. Мазкур комиссиянинг биринчи мажлисини 2019-йилнинг бошида ўтказиш режалаштирилган.

Маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида долзарб минтақавий ва халқаро масалалар, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан бартараф этиш жараёнлари юзасидан фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон – Қатар сиёсий маслаҳатлашувларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться