Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БДУ Олийгоҳида халқаро ижтимоий фанлар анжумани бўлиб ўтди

2018-10-22 | Жамият

Дунёда ижтимоий фанларни ривожлантириш ва туркий давлатлар ҳамкорлигини янги поғонага олиб чиқиш учун Ўзбекистон ва Туркия давлатлари катта лойиҳаларни амалга оширмоқда.

“Бухоро куни“ фестивали муносабати билан Бухоро давлат университетида бўлиб ўтган “Халқаро ижтимоий фанлар“ анжуманида Туркия давлати вакиллари ҳам иштирок этишди. Конгрессда Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Башер Шен, ТИКА раҳбари Али Иҳсан Чаглар, Туркия “Буюк Миллет Межлиси“ парламенти раиси ўринбосари Мустафа Шантоп ҳамда Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар ва Бухоро вилоят ҳокимининг Туризм масалалари бўйича ўринбосари Б.Шахриёров нутқ сўзлашди.

Конференция сўнгида томонлар келажакдаги режалар амалига умид боғлаб ўзаро тақдирлаш маросимини ҳам ўтказишди. БДУ олийгоҳидаги ушбу анжуман келажакда мамлакатимизда ҳам ижтимоий, ҳам фундаментал фанлар ривожига ўз ҳиссасини қўшишига биз ҳам умид билдирамиз. Фестиваль муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться