Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фуқаро муҳофазаси Институтида семинар бўлиб ўтди
2018-10-22 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси Институтининг асосий тадбирлар режасига асосан 2018 йилнинг 19 октябрь куни «Аҳоли ўртасида ботулизм ва қутуриш касалликлари профилактикаси» мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.
Ушбу семинарда Фуқаро муҳофазаси институти профессор – ўқитувчилари, Фуқаро муҳофазаси курслари тингловчилари, институт магистрлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария бош бошқармаси, «Маҳалла» жамғармаси ҳамда Фуқаро муҳофазаси институти билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйган бошқа институтлар вакиллари иштирок этишди.
Семинарни ўтказишдан мақсад ботулизм ва қутуриш касаллиги бўйича республикадаги вазият, соҳа йўналиши бўйича масъул вазирлик ва идоралар томонидан олиб борилаётган ишлар ва олдинда турган вазифаларни таҳлил ва муҳокама қилиш:
иштирокчиларда ботулизм ва куйдирги касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, клиникаси ва олдини олиш чоралари ҳақида тушунчалар ҳосил қилишдан иборат.
Шунингдек, институт магистратура талабаларини илмий ишларга кенгроқ жалб этиш ва уларнинг илмий салоҳиятини ошириш кўзда тутилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги