Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади

2018-10-22 | Спорт

6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтди. 

Мазкур «кичик Олимпиада» ўзбекистонлик ёш атлетлар учун ҳар қачонгиданда омадли келди. Ўйинлар якунига кўра ҳамюртларимиз томонидан умумий ҳисобда 16 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 5 таси олтин, 4 таси кумуш ва 7 та бронза медалларидир. Медаллар сифати бўйича 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгалладик.

Бугун тунда ушбу мусобақада иштирок этган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Маросимда Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Қайд этиш лозимки, мазкур ўйинларда Ўзбекистон ўз рекордини янгилади. Таққослаш учун, тўрт йил олдин Нанкинда бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпия ўйинларида спортчиларимиз 10 та медаль қўлга киритганди. Бу сафарги мусобақада эса ҳамюртларимиз 16 та медалга эга чиққан ҳолда мамлакатимиз учун ушбу ўйинлардаги энг яхши натижани қайд этди.
 

Муҳаммад Амин олган суратлар, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться