Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистон Республикасида Халқаро гастрономик фестиваль бошланди

2018-10-19 | Жамият

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида тадбирлар юқори савияда ташкил этилмоқда.

Фестивалнинг асосий ташкилотчиси ҳисобланган Маданият вазирлиги бу ҳақда хабар берди.
 
2018 йил 19 октябрь куни И.В Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида фестиваль қатнашчилари иштирокида“Жанубий Орол атрофи - инновацион ривожланиш ҳудуди” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилмоқда.
Куннинг иккинчи ярмида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ч.Айтматовнинг “Соҳил бўйида чопаётган Олапар” қиссаси асосида саҳналаштирилган “Лувр ўрдаги” номли спектакли намойиш этилади.
 
Фестивалнинг иккинчи куни Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг Мўйноқ туманидаги филиали “Экология” музейининг очилиш маросими, шунингдек, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг симфоник оркестри концерти ва “Кўк сув” кўли бўйида вилоятлардан ва барча туманлардан келган ошпазлар иштирокида “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” номли гастрономик халқаро фестивали ўтказилади.
 
Куннинг иккинчи ярмида Очиқ осмон остидаги "Кемалар музейи" олди “Маёк” бўйида “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” номли халқаро экофестивалига бағишланган Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигига қарашли Ихтисослаштирилган Нукус маданият мактаби, Нукус шаҳри ва Мўйноқ тумани болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчи ёшларининг экология мавзусида расмлар чизиш машғулотлари, “Орол менинг тақдиримда” мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими рассомлари кўргазмаси, «Фермер бой, халқ фаровон» мавзусида Мўйноқ, Қўнғирот, Қонликўл, Шўманой, Хўжайли туманлари деҳқон фермер ҳўжаликларининг "Ҳосил кўргазма"лари, “Жонли табиат” мавзусидаги гулчамбарлар намойиши, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан ташкил этиладиган кўргазмалар намойиш этилади.
 
Орол балиқларидан 99 тур таомлар” номли гастрономик халқаро фестивали ва “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” мавзусидаги халқаро Экофестивали ғолибларини тақдирлаш маросими.
 
Очиқ осмон остидаги "Кемалар музейи" олди “Маёк” бўйидаги саҳнада халқаро фестивал якуни билан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъат арбоблари, таниқли ёш эстрада хонандалари иштирокида гала концерт дастури.
Очиқ осмон остидаги "Кемалар музейи" ёнида “Қур” атрофида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ бахши ва жировлари, фольклор жамоаларининг халқ достонларидан парчалар ижроси, қиз-йигитлар айтишувлари бӯлиб ӯтиши белгиланган.

Манба: ЎзА

Поделиться