Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайёр қабулда 200дан ортиқ фуқаронинг мурожаати ўрганилди

2018-10-19 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан жорий йил 18 октябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги “Ҳувайдо” маҳалласи ҳамда Яшнобод туманидаги “Яшнобод” маҳалласида сайёр қабуллар ўтказилди.

Сайёр қабуллар давомида маҳалла фуқаролари ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар ва ижтимоий ҳаётда мавжуд ҳамда ўз ечимини топмаётган муаммолари бўйича мурожаат қилишди.

Ушбу сайёр қабулларда мазкур туман ҳокимликлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмалари, давлат нотариал идоралари нотариуслари ва бошқа мутасадди идора вакиллари иштирок этишди.

Сайёр қабуллар давомида 200 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаат этишиб, шундан 160 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан қабул жараёнида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 40 нафар фуқаронинг мурожаати белгиланган тартибда қабул қилинди.

Мазкур мурожаатлар хусусиятига кўра, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим қилиш бекор қилинган шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлиги ҳақидаги маълумотларни олиш билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар, арзон турар-жой билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш, аҳоли бандлиги, доимий рўйхатга қўйиш, меросни расмийлаштириш, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш, ободонлаштириш ва бошқа масалалари билан боғлиқ ҳолатларни ташкил этади.

Хусусан, сайёр қабул жараёнида фуқаро М.Эрходжаева, М.Убайдуллаева, М.Ибадуллаева ва Б.Бойматоваларнинг мурожаати Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Яшнобод тумани Авиасозлар 5-тор кўчасида жойлашган 491-сонли мактабгача таълим муассасаси, 166-сонли умумий ўрта таълим мактаблари жойлашган манзил бўйича жойига чиқиб ўрганилди.  

Сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатлар Адлия вазирлиги томонидан назоратга олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться