Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик истиқболлари бўйича музокаралар давом этади

2018-10-19 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми 19 октябрь куни ўз ишини давом эттирди.

Анжуман икки мамлакат вазирлик ва идоралари, ҳудудлари раҳбарлари, ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида ташкил қилинган "Салоҳиятларни намойиш этамиз" мавзусидаги бизнес нонушта билан бошланди. Унда мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ўрнатиш, иқтисодий зоналар истиқболлари каби масалалари юзасидан фикр алмашилмоқда.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б.Хўжаев, Россия Федерациясининг иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари С.Горьков сўзга чиқди. 
 
Ишбилармонлар учрашуви доирасида мамлакатларимиз маъмурий ҳудудлари раҳбарларининг улгуржи-савдо марказлари фаолиятини йўлга қўйиш, саноат, текстиль соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, коммунал хўжалиги объектларида ахборот технологияларини жорий этиш истиқболларига бағишланган тақдимотлари ўтказилмоқда.
 
Бизнес нонушта чоғида ҳамкорликнинг қатор йўналишлари, хусусан, инвестиция ва саноат кооперациясини ривожлантириш, Ўзбекистондаги эркин иқтисодий зоналар истиқболлари атрофлича муҳокама қилиниб, чет эллик сармоядорлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари ҳақида сўз юритилмоқда.
 

Улуғбек ШОНАЗАРОВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться