Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!
2018-10-13 | Туризм
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли қарори доирасида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури амалга оширилиб келинмоқда.
Шу муносабат билан аҳолида Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда сайёҳлик маданиятини шакллантириш мақсадида республика бўйлаб тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда туризм мавсуми паст бўлган даври олдидан Қўмита ҳамда ҳамкор ташкилот билан биргаликда фуқароларни республика бўйлаб саёҳатга чорловчи реклама баннерларини жойларда ўрнатиш ишлари бошланди.
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остидаги реклама баннерларини жойлаштириш ишлари Андижон вилоятида бошлаб юборилган бўлиб, яқин кунларда республика ҳудудлари бўйлаб марказий кўчалар ҳамда аҳоли гавжум жойларда
300 га яқин реклама баннерлари ўрнатилиши режалаштирилган.
Барчангизни Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга чорлаймиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги