Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Форум доирасидаги сессия ишида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

2018-10-18 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликликнинг биринчи форуми доирасида “Ўзбекистон-Россия ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик: лойиҳалар ва кластерлар янги босқичи” мавзуида сессия бўлиб ўтди.

Маҳаллий ва россиялик ишбилармонлар, мутахассислар иштирок этган ушбу тадбирдан кўзланган мақсад икки мамлакат ўртасидаги лойиҳалар ва кластерлар фаолияти бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилди. 
 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаев, Россия кластер ва технопарклари ассоциацияси директори Андрей Шпиленко ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида минтақалараро муносабатларни ривожлантиришда бошланган янгича ёндашув ва усуллари икки томон учун муҳим қадам бўлганини таъкидлади. 
 
Сессияда "Ўзбекистон саноатида кластер услубини қўллаш тажрибаси ва истиқболлари", “Саноат кластерлари корхоналарининг рақобатбардошлиги учун самарали восита (Олтой ўлкаси мисолида)”, "Ўзаро инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш орқали эркин иқтисодий зоналарнинг салоҳиятини ривожлантириш истиқболлари”, "Россия махсус иқтисодий зоналарининг салоҳиятидан фойдаланиш”, “Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги минтақалараро муносабатларни ривожлантиришнинг янги ёндашувлари ва усуллари” каби мавзуларда маърузалар тингланди. 
 
Якунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Россия кластер ва технопарклари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. 
 
Битимга кўра, икки томон ўртасида саноат ва илмий-техникавий соҳаларга инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида мамлакатларда саноат технопарклар ва кластерларни ривожлантириш ҳамда илмий-техникавий ва саноат кооперацияси соҳасида минтақалараро ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга эътибор қаратилади. 
 
Форум доирасидаги сессия, учрашув ва давра суҳбатлари давом этмоқда. 
 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться