Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилди

2018-10-18 | Жамият

Очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев, биринчи президент рафиқаси Татьяна Каримова, Ўзбекистон элчихонаси вакиллари, депутатлар, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, нуронийлар, ёзувчи-шоирлар, фан ва санъат намояндалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Шунингдек, Россия Совет Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Николай Федоров, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин, Москва мэри ўринбосари Александр Горбенко ва диний ташкилотлар вакиллари ташриф буюришди. 

Ислом Каримов сиймоси Самарқанддаги Регистон мажмуаси фонида қад ростлаган. Ушбу лойиҳа британиялик таниқли ҳайкалтарош Пол Дэй ғоясидир. Ҳайкалда кучли ирода соҳиби, доно давлат арбоби ва халқпарвар сиёсатчи сиймоси гавдаланган. 

Ислом Каримовнинг ҳайкали очилиши Россия Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан уйғунлашиб кетгани ҳам аҳамиятлидир. Мазкур ташриф ҳар томонлама манфаатли бўлиши, халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига шубҳа йўқ. 

Манба: ЎзА

Поделиться