"Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоялаш: маҳаллий ва хорижий тажриба" мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Ўн тўртинчи бор ўтказилаётган мазкур тадбир болаларни ижтимоий ҳимоялаш, замонавий ёндашувлар асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга мажмуавий ёрдам кўрсатиш юзасидан таклифларни жамлаш мақсадида ташкил этилди.
Аҳолини, хусусан, болаларни ижтимоий ҳимоялаш муҳим йўналишлардандир. Конференцияда АҚШ, Исроил, Россия, Грузия, Белоруссиядан экспертлар иштирок этмоқда. Улар алоҳида эҳтиёжга муҳтож, имконияти чекланган, меҳрибонлик уйида тарбияланаётган ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш юзасидан таклифларни билдирмоқда.
Барно Мелиқулова, ЎзА
Манба: ЎзА