Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кенг кўламли тарғибот – тадбиркорларга давлат мулкини самарали сотиш тажрибаси гаровидир

2018-10-18 | Жамият

Тадбиркорлик лойиҳаларини фаол амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор бюрократик талабларни бартараф этиш ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкаларини тадбиркорларга сотишни соддалаштириш мақсадида яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.

«Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ушбу Фармон асосида 2019 йилнинг 1 апрелига қадар давлат объектлари ва ерларга бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади. Бўш турган давлат объектлари 1 сўм баҳо билан сотувга чиқарилади.

Мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида адлия вазирининг буйруғи билан махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари юртимизнинг турли ҳудудларида Фармонда назарда тутилган вазифалар, унинг аҳамиятини жамоатчилик орасида кўргазмали материаллар орқали кенг тарғиб қилиш ишларини бошлаб юборди.

Шу кунга қадар ишчи гуруҳи томонидан Фармоннинг аҳамиятини тушунтириш бўйича Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Фарғона, Қўқон ва Наманган шаҳарларида семинарлар ўтказилди.

Унинг навбатдагиси эса Андижон вилоятида бўлиб ўтди. Тадбир видеоселектор шаклида ташкил этилиб, унда Адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Тожиев, шунингдек, вилоятдаги сектор раҳбарлари ва масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда нафақат Фармонни тушунтириш, балки унинг ижросини таъминлаш учун зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться