Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШнинг “Rockwell automation” компанияси Ўзбекистонда

2018-10-18 | Иқтисодиёт

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency“ меҳмонхонасида Ўзмиллийбанк қошидаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларнинг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан Америка Қўшма Штатларининг “Rockwell Automation” компаниясининг ҳамкорлиги борасида амалий конференция ташкил этилди.

Унда халқаро экспертлар, ташқи савдо компаниялари, халқаро ташкилотлар вакиллари, ишлаб чиқарувчилар, экспортчи компания вакиллари иштирок этди.
 
Тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспортга чиқаришда зарур ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани, бунда жаҳоннинг катта тажрибага эга йирик компаниялари билан олиб борилаётган кенг кўламли ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
 
Ўзмиллийбанк қошидаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларнинг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотларини экспорт қилишда ўз кўмагини бериб келмоқда. Жорий йилда жамғарма кўмагида 2 минг 400 кичик бизнес субъекти томонидан 1 миллиард АҚШ долларидан зиёд экспорт шартномалари имзоланган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 15 фоизга ошган.
 
“Rockwell Automation” ишлаб чиқаришни автоматлаштириш учун мақбул ечимларни ишлаб чиқиш бўйича дунёдаги энг йирик компания ҳисобланиб, йиллик биржа айланмаси 7 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқдир. 500 та энг йирик Америка компаниялари рўйхатига кирувчи мазкур ташкилотнинг 80 мамлакатда ўз филиали ва дунё миқёсида 22,5 минг ишчиси мавжуд.
 
Компания нефть-газ, тоғ-кон, металл, енгил ва озиқ-овқат саноати, истеъмол товарлари, машинасозлик кимё ва нефть-кимё корхоналари, энергетика, фармацевтика компаниялари, қоғоз ва қоғоз ишлаб чиқариш корхоналар, тор йўналтирилган бошқа корхоналар билан ҳамкорлик қилади.
 
– Бугунги тақдимот орқали келажакда маҳсулотларимни чет элга экспорт қилиш ҳажми янада ошиши мени қувонтирди, – дейди “Oniks Tashkent” МЧЖ директори Сардор Расулов. – Бундай технологияларнинг юртимизга кириб келиши биз, тадбиркорлар учун бир мунча қулайликларни яратади. 
 
Тадбир давомида конференция иштирокчилари замонавий сифат менежменти, соҳа ривожидаги илғор ечимлар, ҳамкорликнинг афзалликлари ва “Rockwell Automation” компаниясининг технологик жараёнларни автоматлаштириш соҳасидаги афзалликлари билан танишди.
 

Даврон Суннатов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться