Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соҳани ривожлантириш йўлида

2018-10-17 | Маданият

Ҳар душанба куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида марказий аппарат ва республика тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси билан бир қаторда, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 16 октябрь куни ҳам навбатдаги йиғилишда Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъати ва маданияти институти фаолиятини танқидий кўриб чиқди, айниқса ҳужжатлардаги ижро интизоми, фуқаролар мурожаатлари ўз муддатларида ижро этилмаганлиги, кадр ва бошқа ҳуқуқий-меъйёрий ҳужжатлар талаб даражасида эмаслигини айтиб ўтди.

Ўз навбатида институт ректори И.Юлдашев барча муаммоларни бартараф этилаётгани ва бундай ўрганишлар натижасида тизим ташкилотларининг иш юритиш интизоми ижобий томон ўзгаришини эътироф этди.

Бахтиёр Сайфуллаев барча раҳбарлар ўз иш фаолиятига жиддий қараш лозимлигини уқтириб ўтди ҳамда ўз хизмат вазифаларига маъсулиятсизлик билан ёндашган ходимларга хайфсан ва огохлантириш каби жазолар тайинлади. Шу билан бирга, 2018 йилнинг бошидан маданият ва санъат соҳасидаги 67 та мутасадди раҳбар ва ходимлар иш лавозимидан озод қилинганлиги эълон қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться