Ўзбекистон ва Россиянинг олий таълим муассасалари ташаббуси билан форум ташкил этилади
Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистон-Россия таълим форуми” ўтказилади.
Маълумки, Ўзбекистон билан Россия ҳамкорлиги сўнгги икки йил ичида стратегик аҳамият касб этиб, савдо, иқтисодиёт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилди.
Икки давлат ўртасида, айниқса, фан, таълим, маданият, санъат, спорт, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик ишлари кун сайин ривожланиб бормоқда.
“Ўзбекистон-Россия таълим форуми” ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида олий таълим тизимида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашиш жараёнини янги сифат босқичига олиб чиқиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Мазкур форум жорий йилнинг 18 октябрь куни бўлиб ўтади.
Гулноза Бобоева, ЎзА
Манба: ЎзА