Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япон тилини ўргатиш маркази

2018-10-16 | Таълим

Фарғона шаҳрида Япония билан ҳамкорликда “Mirai educational center” ўқув ва мослаштирув маркази иш бошлади.

Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари ўзаро дўстлик ва ишонч ҳамда тенг шериклик тамойиллари асосида ривожланмоқда. Хусусан, Фарғона вилоятида ҳам кунчиқар юрт билан кўплаб соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Жорий йил март ойида ташкил этилган “Риштон – Япония” маданий ва иқтисодий алоқалар маркази мамлакатларимиз ўртасида дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. “Риштон – Томиока“ тажриба боғи учун ажратилган 3,5 гектар ерда амалий ишлар бошлаб юборилган.

Мазкур янги марказ ҳам Япония билан ҳамкорликда амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалардан биридир. Японияда фаолиятини амалга оширадиган фуқароларни кетиш олдидан мослаштириш ва ўқитиш марказини ташкил этиш учун кунчиқар юрт мамлакати тадбиркорлари томонидан инвестиция маблағлари киритилди. Марказда япон тили ўқитувчилари ва малакали мутахассислар ёрдамида ёшларни хорижда ишлашга тайёрлаш ва жўнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

– Замонавий марказ фаолияти нафақат ташқи меҳнат миграцияси, балки ижтимоий-маданий, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади, – дейди ўқув маркази директори Ҳабибулло Назиров. – Бу ерда япон тилини ўрганиш учун барча шароит яратилган. Шунингдек, марказимиз икки давлат маданияти ва қадриятларини, туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган кўплаб тадбирларни ҳам белгилаб олган.

 

М.Сулаймонов, ЎзА​​

Манба: ЎзА

Поделиться