Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жазоир Элчиси билан учрашув
2018-10-16 | Сиёсат
2018 йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Жазоир Халқ Демократик Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Насер Бушерит билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг барча масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Жазоир ҳамкорлигини фаоллаштиришга томонларда ўзаро қизиқиш борлиги тасдиқланди. Айнан шу нуқтайи назардан турли даража ва шакллардаги бўлажак учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби, қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги