Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қатар ишбилармон доиралари вакиллари билан музокаралар олиб борилди

2018-10-15 | Иқтисодиёт

2018 йил 13 октябрда Ташқи савдо вазири ўринбосари Саҳиб Саифназаров “Barwa”​ Банкининг президенти Шайх Муҳаммад Ҳамад ал Тани бошчилигидаги Қатар Давлати ишбилармон доиралари вакиллари билан музокаралар ўтказди. Тадбирда савдо-иқтисодий ҳамкорлик имкониятлари, хусусан логистика, транспорт, тўқимачилик саноати, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Қатар томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва бизнес учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг нақадар муҳимлиги ҳамда ўзаро савдо-сотиқнинг барқарор ўсишига алоҳида эътибор қаратилди.

Делегация вакиллари мамлакатнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларида ўсиш икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади деб таъкидлашди ва Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдиришди.

Делегация ташрифи давом этмоқда. Шунингдек, Тошкент ва Бухорода бир қатор вазирликлар, идоралар ва саноат компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться