Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Санъат ривожи йўлидаги эътибор намунаси

2018-10-15 | Жамият

Пойтахтимизда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилига бағишлаб ташкил этилган VIII Халқаро Тошкент замонавий санъат биенналеси ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар тасвирий санъат соҳасида ўтказилаётган турли ижодий лойиҳалар мамлакатимизда миллий санъатимиз ва маданиятимиз равнақи йўлидаги эътиборнинг ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.

VIII Халқаро Тошкент замонавий санъат биенналеси бугунги шиддатли тараққиёт жараёнига ижодкор нигоҳи билан назар ташлаш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди. Бетакрор ва ранг-баранг кўргазмалар пойтахтимиз ҳамда кўҳна Бухорода ҳам ўтказилгани лойиҳа тадбирларидан тобора кўпроқ ҳамюртларимизни баҳраманд этди.

– Мен халқаро миқёсдаги кўплаб биенналеларда иштирок этганман, уларни атрофлича кузатганман, – дейди германиялик журналист Рене Фалькнер. – Ҳар бир биеннале ўз хусусияти, характерига эга. Тошкент халқаро кўргазмаси давомида кўплаб ажойиб ва қизиқарли санъат асарларидан баҳра олдик. Назаримда ушбу лойиҳа фикри, ижод услуби, йўналиши, қарашлари турлича бўлган ижодкорларни ўз атрофига жамлагани билан ҳам қизиқарли ва мазмунли бўлди.

– Бундай кўргазмалар ҳар бир инсоннинг келгусидаги фаолияти учун катта маънавий қувват беради, – дейди италиялик олим Марко Пауло Леглер. – Кўргазмада ўзбекистонлик моҳир рассомлар билан бирга бадиий соҳада ўз йўлини излаётган истеъдодли ёшларга ҳам кенг ўрин берилгани уларнинг ижодий камолотида ғоят муҳим.

– Санъатга, маънавиятга бўлган эътибор мамлакат, жамиятнинг соғлом маънавий муҳитидан дарак беради, – дейди биеннале ҳакамлар ҳайъати раиси, россиялик мусаввир Дмитрий Булатов. – Бу халқаро кўргазма имкон қадар кўпроқ ижодий ишларни томошабинларга тақдим этгани диққатга сазовор. Ўзбекистоннинг бундай биенналелар ўтказиш борасидаги тажрибаси эътиборга моликдир.

Маърифий лойиҳа якунида ижодий ишлари энг яхши деб топилган ижодкорлар тақдирланди.

 

Н.Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться