Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзметкомбинат” АЖнинг 2018-2020 йилларида ривожланиш дастури

2018-10-15 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги ПҚ-3468-сонли қарорига асосан “Ўзметкомбинат” АЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, рақобатни ривожлантириш ва корхоналарни хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси ва ишончли бошқарувчи Хорижий корхона МЧЖ “SFI Management Group” “Ўзметкомбинат” АЖнинг 2018-2020 йилларида ривожланиш дастури тасдиқланди.

Дастурда 2018 йил учун:

5276,4 млрд сўмли товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш (2017 йилга нисбатан 152,2 %) таъминлаш;

1150,0 минг тонна металл прокати маҳсулоти ишлаб чиқариш, шу жумладан:

46,19 млн доллар миқдорида инвестицияларни ўзлаштирган ҳолда умумий миқдори 85,4 млн доллар 4 та объектни якунлаш ва ишга тушириш, яъни “Ферросилиций ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “Ферросиликомарганец ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “2-навли сонли прокат цехининг «300»станида сим блокини ўрнатган ҳолда катанка ишлаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ва «Қуйма қуйишни ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш» инвест лойиҳаларини амалга ошириш;

импорт ўрнини босувчи ва экспортбоб маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш:

850,0 минг тонна қора металлар прокати;

300,0 минг тонна пўлат соққалар ишлаб чиқариш;

Катанка (Ø 5,5-16мм) – 30,0 минг тонна;
Ферросилиций (FC​-65) – 6,0 минг тонна;
Ферросиликомарганец (MnC​-17) – 2,0 минг тонна.

2018 йил январь-сентябрь ойларига кўра инвестиция лойиҳалари бўйича капитал маблағларини ўзлаштирилиши 26,33 млн долларни ташкил этди, бу прогноз топшириғига нисбатан 100% ташкил этди.

“Ферросилиций ишлаб чиқаришни ташкил этиш”

Август ойида завод ишга туширилди, FC​-65 русумли ферросилиций эритма технологиясини қайта ишлашни амалга ошириш ва лойиҳанинг лойиҳавий параметрларига эришиш.

“Ферросиликомарганец ишлаб чиқаришни ташкил этиш”

Қурилиш-монтаж ишлари 100% бажарилди. Ҳозирги вақтда совуқ ва иссиқ синовларга тайёргарлик кўриш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда. Иссиқ синовларнинг бошланиши 2018 йил 15 октябрдан режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон металлургия комбинати

Поделиться