Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият вазири Ўзбекистон «Миллий тикланиш»демократик партияси Марказий кенгаши раиси билан учрашди

2018-10-15 | Маданият

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ижроси муҳокама қилинди.

Чора-тадбирлар режасига асосан партия ва вазирлик томонидан ҳудуддаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу боради аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Ўз навбатида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев партия томонидан тақдим этилган ҳисоботни кўриб чиқиб, биргаликда амалга оширилаётган ишларда кўмаклашишида миннатдорчилик билдирди. Вазир юртимиздаги моддий маданий мерос объектларимизни асраб -авайлаш ҳар бир кишининг бурчи эканлигини эътироф этди.

- Бугунги кунда мамлакатимиздаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини асраш ва тарихий ёдгорликларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва консервациялаш, уларнинг чегараларини ва муҳофаза ҳудудларини белгилаш, кадастр рўйхатидан ўтказишга кўмаклашиш Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси олдида турган муҳим вазифалар қаторига киради, - деди Сарвар Отамуратов.

Учрашувда ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш жумладан, «Маданият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш, «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунни янги таҳрирда ишлаб чиқиш лозим эканлиги қайд этилди. Бир қатор ташкилий чораларни кўриш, авваламбор соҳада энг катта муаммо бўлиб турган маданий мерос объектларини реставрация қилишда мутахассисларнинг етишмаслик муаммосини бартараф этиш мақсадида реставрация ишларини илмий асосда йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Мамлакатимизда маданият соҳасини ислоҳ қилиш, маданий мерос объектларига эътиборни янада кучайтириш мақсадида жорий йилда партия фракцияси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масаласини парламент эшитувида муҳокама этиш режалаштирилгани айтиб ўтилди.

Учрашувда икки томон маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш борасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, камчиликларнинг олдини олиш юзасидан бир қатор вазифаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться