Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Параосиё ўйинларида 77 та медаль билан 6-ўринни эгаллади

2018-10-15 | Спорт

Индонезиянинг Джакарта шаҳрида старт олган III ёзги Параосиё ўйинлари ўз ниҳоясига етди.

ПараОсиё ўйинларида 42 та давлат қаторида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 та спорт тури (Пауэрлифтинг, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва дзюдо) бўйича 54 нафар спортчи билан иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси мусобақада 77 та медаль (35 та олтин, 24 та кумуш ва 18 та бронза) жамғарди ва мусобақа тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.

Мазкур Параосиё ўйинларида янги номлар, янги чемпионлар кашф этилди. Хусусан, енгил атлетиканинг бир қатор йўналишлари, жумладан, баландликка сакраш (эркаклар, оёқ ампутацияси) бўйича Темур Гиязов, узунликка сакраш (аёллар, қўл ампутацияси) бўйича Камола Абдуллаева, найза улоқтириш (аёллар, қўл ампутацияси) Розия Эргашева, ядро улоқтириш (бўйи 140см дан паст бўлган спортчилар) баҳсларида Бобур Омоновни бунга мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Ўзбекистон спортчилари Параосиё ўйинлари давомида кўплаб рекордлар (39 та) муаллифи бўлишди. Хусусан, сузишда 2 марта жаҳон рекорди, 12 марта қитъа ва 13 марта Параосиё ўйинлари рекордлари ўзбекистонлик атлетлар томонидан янгиланди. Енгил атлетикада 1 марта жаҳон, 2 марта Осиё, 9 марта Параосиё ўйинлари рекордлари янгиланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон III Параосиё ўйинларини 6-ўринда якунлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться