Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия вазирлиги тизимидаги ходимлар учун замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган янги хизмат

2018-10-15 | Иқтисодиёт

Молия вазирлиги тизимидаги ходимлари учун Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш марказига хизмат кўрсатиш ва техник хизмат кўрсатишни автоматлаштириш учун “ИВЦ-сервис​“​ комплекси ишлаб чиқилди.

Ушбу комплекс АҲМ ходимлари томонидан бажариладиган ишларнинг сифати ва самарадорлигини баҳолаш, шунингдек, қоғоз иши ҳажмини қисқартиришни назорат қилиш ва ҳисобга олишни таъминлайди.

Шу билан бирга, дастурий мажмуада Молия вазирлиги тизимида мавжуд бўлган компютер техникаси ва офис ускуналари базасини ташкил қилиш, ҳамда уларнинг самарали ва рационал фойдаланиши, шунингдек, материаллар ва эҳтиёт қисмларни истеъмол қилиш бўйича тизимли назоратни амалга ошириш имконияти амалга оширилган.

Маълумот учун: 2017 йилда қоғоз топширишлар сони 4201 та, 2018 йилда эса 3287 тани ташкил қилган.

Ушбу дастурий мажмуани 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб ишга тушириш режалаштирилмоқда. 2019 йил бошидан бошлаб “ИВЦ-сервис​“​ дастурий мажмуани ДМБАТ ва УзАСБО тизимларига уланиш учун аризаларни қўшиш билан кенгайтириш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться