Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Максим Орешкин: Мамлакатларимиз ҳамкорлигида янги истиқболлар очилмоқда

2018-10-15 | Сиёсат

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг Россия томонидан раиси ўринбосари, Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари хусусида ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Кейинги ҳафта Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюради. Шу муносабат билан бугун Президент Шавкат Мирзиёев билан мазкур ташрифга кўрилаётган тайёргарлик, режалаштирилаётган лойиҳалар ва имзоланадиган ҳужжатлар, Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг янги истиқболлари юзасидан фикр алмашдик. 
 
Таъкидлаш жоизки, мамлакатларимизнинг иқтисодий муносабатлари барқарор ривожланиб бормоқда. Товар айирбошлаш ҳажми, савдо хизматлари, пул ўтказиш, Россиядан Ўзбекистонга йўналтирилаётган инвестициялар оқими изчил ошмоқда. Яъни, барча йўналишларда ижобий ўсишга эришилмоқда. Томонларда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, машинасозлик каби тармоқларда комплекс ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжуд. Албатта, энг йирик лойиҳамиз, бу Ўзбекистонда атом электр станцияси барпо этишдир. 
 
Мулоқот чоғида Шавкат Мирзиёевга ушбу йўналишларнинг ҳар бири бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бердик. Келаси ҳафта Президентлар барча масалаларни батафсил муҳокама қилиб, мамлакатларимиз ва халқларимиз учун манфаатли бўлган муҳим келишувларга эришадилар.
 
Матназар Элмуродов,ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться