Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Exxon Mobil” – “Ўзбекнефтгаз” учун ишончли ҳамкор

2018-10-12 | Иқтисодиёт

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти мамлакатимиз нефть-газ саноатини ривожлантириш йўлида халқаро компаниялар билан манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда. 

Жамиятнинг дунё бўйича ўз нуфузига эга “Exxon Mobil” компанияси билан ўзаро ҳамкорликлари бунга янада ёрқин мисолдир.
 
АҚШнинг “Exxon Mobil” компанияси кўп тармоқли бўлиб, у нефтни қайта ишлаш, газни қайта ишлаш, нефть-кимё маҳсулотлари ва йирик ишлаб чиқариш саноати учун технологиялар ишлаб чиқаради ҳамда етказиб беради. 
 
Бугунги кунда “Exxon Mobil” компанияси “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг ишончли ҳамкори сифатида ўзини намоён этмоқда. Бунинг сабаби шуки, компания “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти базасида II ва III гуруҳ базавий мойларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида технологик асбоб-ускуналар лицензиари ҳисобланади.
 
Давлатимиз раҳбарининг АҚШга қилган расмий ташрифи доирасида имзоланган битимга асосан бу икки томон ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Эндиликда базавий мойларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасида давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”га мувофиқ амалга оширилади. 
 
“Exxon Mobil” экспертларининг фикрига кўра, компания раҳбарияти минтақада ягона бўлган ушбу истиқболли лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун тажриба ва технологияларни бўлишишга тайёр эканлигини билдирган. 2018-2021 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳанинг тахминий қиймати 150 миллион АҚШ долларни ташкил этади.
 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться