Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент ва Душанбе шаҳарларида Корея Республикаси ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форумлар бўлиб ўтди

2018-10-12 | Иқтисодиёт

2018 йил 9-12 октябрь кунлари “Evergreen Motors Co.”​ масъулияти чекланган жамияти раиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фахрий маслаҳатчиси Ким Чанг Кён ва Корея Кичик ва ўрта бизнес уюшмаси раиси Ким Йонг Гу раҳбарлигидаги Корея ишбилармон доиралари уч томонлама форумда иштирок этиш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистонга ташриф буюришди. Тадбир ташкилотчилари – Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси.

Корея Республикаси делегацияси савдо, транспорт, логистика, қурилиш, металлургия, автомобилсозлик, электротехника, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ва сайёҳлик каби соҳаларда фаолият кўрсатадиган компанияларнинг 70 нафар раҳбар ва вакиллари таркибидан иборат.

10 октябрь куни Душанбедаги бизнес-форумда савдо-иқтисодий ва ҳамкорлик алоқаларининг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди ва Корея компанияларидан ўзбек-тожик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун замонавий технологиялар ва капитални жалб қилиш бўйича фикр алмашилди. Форумда Ўзбекистон томони давлат органлари, саноат корхоналари ва ассоциацияларининг 25 нафар вакиллари иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, форум давомида Б2Б форматида ҳамда уч томонлама учрашувлар, шунингдек, саноат корхоналарига ташрифлар ташкил этилди. Тадбирлар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг 2018 йил 17-18 август кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ўтказилди.

11 октябрь куни икки мамлакат ишбилармон доираларининг 150 нафардан ортиқ вакили иштирокида Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форумнинг расмий қисмидан кейин B2B ва B2G форматларида учрашувлар ташкил этилди. Натижада тадбир иштирокчилари ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий битимлар имзоланди.

12 октябрь куни Корея делегацияси Ангрен ЭИЗга, бошқа саноат корхоналарига, шунингдек, Тошкентнинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюради. Бу ерда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида учрашувлар ўтказиш имконияти бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться