Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият вазирлигида Жамоатчилик кенгаши ўз иш фаолиятини бошлади

2018-10-12 | Жамият

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Жамоатчилик кенгаши тузилди. Йиғилишни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиб бериб, Жамоатчилик кенгаши тузилиши борасида сўз юритди.

Унда Ҳурматли Президентимиз томонидан маданият ва санъат соҳасида сўнгги йилларда, айниқса, давлат ва ҳукумат қарорлари асосида амалга оширилаётган ишларни кенгаш аъзоларига батафсил сўзлаб берди. Шунингдек, ташкилотни ҳар томонлама янада ишлаш принципларини такомиллаштириш мақсадида ташкилотда жамоатчилик кенгашининг ўрни беқиёслигини эътироф этди.

Вазир кенгашнинг асосий иш фаолияти, унинг ишлаш тартиби ва таркибини кенгаш аъзоларига батафсил тушунтириб ўтди. Албатта, ўз ўрнида жамоатчилик кенгаш аъзолари вазирга миннатдорчилигини билдириб, кенгашнинг фаолиятини ҳар томонлама ривожланишида ҳамда вазирликнинг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида, давлат, тармоқ, ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва фикрини ҳисобга олган ҳолда, қонуний ва юридик томонлама ижросини таъминланишига кўмаклашишда ваъда беришиб, келишиб олишди.

Бахтиёр Сайфуллаев Жамоатчилик кенгашининг аъзоларига кенгаш раиси, ўринбосари ва масъул котибини сайлаш масаласини ўз зиммаларига юклади. Кенгаш аъзолари бир овоздан Кенгаш раиси- З.Хакимов, раис ўринбосари-М.Бабаназарова, масъул котиб- Б.Бабаев этиб сайлашди.

Демак, эндиликда Жамоатчилик кенгаши Маданият вазирлиги ва фуқаролар билан боғлаб турадиган кўприк сифатида иш фаолиятини олиб боради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться