Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эрта тонгдан Параосиё ўйинларидан хушхабар

2018-10-12 | Спорт

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтаётган III ёзги Параосиё ўйинларининг 11 октябрь куни ўтказилган баҳсларида паралимпиячиларимиз 3 спорт тури бўйича 21 медални қўлга киритди.

Мусобақанинг енгил атлетика бўйича узунликка сакраш баҳсларида Дониёр Солиев энг яхши натижани қайд этди ва олтин медални қўлга киритди. Фахриддин Ҳамроев эса 1500 метрга югуришда марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди ва делегациямизга навбатдаги олтин медални келтирди.
 
Шунингдек, вакилларимиздан диск улоқтиришда Сафия Бурханова, 400 метрга югуришда Миран Сахатов кумуш медалларга сазовор бўлди. Ушбу масофага аёллар ўртасида югуришда Сабина Суханова бронза медалига эга чиқди. Ядро улоқтириш бўйича баҳсларда иштирок этган Муҳаммад Рихсимов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
 
Дзюдо баҳсларининг жамоавий беллашувларида ўзбекистонлик спортчилар учинчи ўрин учун баҳсда мўғулистонлик рақибларни мағлуб этиб, бронза медаль билан тақдирланди. Хотин-қизлар ўртасидаги жамоавий баҳсларда терма жамоамиз аъзолари кумуш медаль соҳиби бўлди.
 
Сув спорт турининг 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича ўтган эркаклар ва аёллар ўртасидаги пойгаларда барча медаллар делегациямиз аъзоларига тегишли бўлди. Ушбу баҳсларда Ислом Асланов олтин, Кирилл Паньков кумуш, Дмитрий Хорлин эса бронза медални қўлга киритди. Аёллар ўртасида Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Фотимахон Омилова ҳамда Нигорахон Мирзоҳидова шоҳсупага кўтарилди.
 
Мазкур масофага чалқанча сузишда эркаклар ўртасида Кирилл Паньков ва Музаффар Турсунхўжаев олтин ҳамда бронза медални қўлга киритди. Аёллар ўртасида барча совринли ўринлар яна бир бор спортчиларимизга насиб этди. Унда Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Нигорахон Мирзоҳидова, Фотимахон Омилова олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.
 
Шу тариқа, 11 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 31 олтин, 20 кумуш ва 16 бронза жами 67 медаль мавжуд.
 
12 октябрь кунги баҳсларнинг бошланиши билан енгил атлетикачиларимиз жамоамиз ҳисобига уч медални қўшиб қўйди.
 
Эрта тонгдан 1500 метрга югуриш баҳсларида Маъруфжон Муродиллаев маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медалга эга чиқди. Диск улоқтиришда Элбек Султонов, узунликка сакрашда Асила Мирзаёрова бронза медалини қўлга киритди.
 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться