Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишнинг инновацион усуллари» мавзусида конференция бўлиб ўтди
2018-10-11 | Жамият
2018 йилнинг 9-10 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси минтақавий бўлими – Хоразм Маъмун академиясида «Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишнинг инновацион усуллари» Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Унда ЎзФА вице-президенти Б.Т.Ибрагимов, республикамиздаги етакчи олимлар, олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этишди.
Икки кун давом этган конференцияда маданий ўсимликлар агробиологиясининг ютуқлари, муаммолари ва истиқболлари, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш усуллари, қишлоқ хўжалигида экинларнинг ҳосилдорлигини оширишда замонавий инновацион технологияларни қўллаш ҳамда қишлоқ хўжалиги, биология, тупроқшунослик ва экология соҳаларида фан-таълим интеграциясини янада ривожлантириш муаммолари ва ютуқлари каби қатор масалалар бўйича маърузалар тингланди ва муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси