Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев “The Wall Street Journal“ газетаси мухбири билан суҳбатлашди
2018-10-11 | Жамият
Жорий йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Американинг нуфузли нашрларидан бири “The Wall Street Journal“ газетаси мухбири Томас Гроув (Thomas Grove) билан вазир Шерзод Кудбиев ўртасида суҳбат бўлиб ўтди.
Суҳбат мавзуси мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган амалий ишлар, бу йилги пахта мавсумида фуқаролар учун давлат томонидан яратилаётган имкониятлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалаларига бағишланди.
Америка мухбири мажбурий меҳнатга қарши Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида қизиқиш билдирди. Ўз навбатида, вазир Ш.Кудбиев “The Wall Street Journal“ мухбирини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги