Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Директорларнинг менежерлик кўникмаларини шакллантириш курслари ташкил этилди

2018-10-11 | Жамият

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан халқ таълим тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вазирлик тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарларининг касбий салоҳияти ва бошқарувга доир компетенцияларини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, қарорда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида умумтаълим муассасалари раҳбарларини халқ таълими соҳасида менежерлик кўникмаларини шакллантириш курсларини ташкил этиш вазифалари белгиланган.

Институт раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари вазирликнинг кадрлар бошқармаси билан ҳамкорликда мазкур топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан қатор ишларни амалга оширди. Жумладан, мактаб директорларининг амалдаги малака ошириш курсларидан тубдан фарқ қилувчи “Менежерлик курслари”ни ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий (менежерлик курсини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом, курсни ташкил этиш тўғрисидаги буйруқ) ва ўқув-методик таъминот (курснинг ўқув режаси, дастури, маъруза матнлари ва амалий машғулот ишланмалари) тайёрланди ва халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Менежерлик курсининг ўқув режаси директорлар малака ошириш курсининг ўқув режасидан тубдан фарқ қилади.

Янги ўқув режада асосий урғу умумтаълим мактаблари раҳбарларининг бошқарув компитенцияларини такомиллаштиришга йўналтирилган мутахассислик фанларига қаратилган. Жумладан, таълим соҳаси менежменти, таълим соҳаси маркетинги, таълимда персонални бошқариш, бошқарувда оптимал қарорлар қабул қилиш технологиялари ва таълим сифатини бошқариш каби ўқув модуллари янги курс тингловчиларига илк бор тақдим қилинмоқда.

Таълим соҳаси менежерлари “Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсати”, “Таълим иқтисодиёти” ва “Таълим бошқарувининг меъёрий ҳуқуқий асослари” каби ўқув модуллари бўйича назарий билим ва амалий кўникмалардан баҳраманд бўладилар.

“Менежерлик курс”и давомида тингловчилар томонидан ўзлари раҳбарлик қилаётган таълим муассасаларида самарали менежментни жорий этиш бўйича “Йўл харитаси”ни шакллантиришлари ва уни ҳимоя қилишлари кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 4 октябридан бошлаб “Менежерлик курс”ларида ўқув машғулотлари бошлаб юборилди. Курс тингловчилари билан ўтказилган суҳбатларда ўтказилаётган мавзулар авваллари курсларда ўқилган мавзулардан долзарблиги ва амалиётга йўналтирилганлиги билан анчагина фарқланаётганлиги тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Курсни ўтказиш даврида ва унинг якунида тингловчилардан “Мен курсдан нима олдим” рукнида сўровномалар ўтказиш режалаштирилган. Мазкур сўровномалар натижасида олинган маълумотлар таҳлили менежерлик курсларини янада такомиллаштириш ва самарали менежерларни тайёрлашга хизмат қилади деб, умид қиламиз ҳамда янги курснинг илк қалдирғоч тингловчиларига менежерлик фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз.

Манба: ЎзА

Поделиться