Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий аудитни ривожлантириш – муҳим масала

2018-10-10 | Жамият

Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Президентимизнинг 2018 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда аудитни ривожлантириш, аудиторлик хизматлари сифатини ошириш ва аудиторлик ташкилотлари фаолияти натижалари бўйича маълумотлар берилди. 

Таъкидлаш керакки, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда аудиторлик хизматлари бозори шакллантирилиб, аудитнинг меъёрий-ҳуқуқий ва услубий базаси яратилди. Бунда кўплаб маҳаллий аудиторлик ташкилотларининг ривожланиши ҳамда йирик аудиторлик компанияларининг халқаро тармоқларга қўшилиши, Аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг жаҳон аудиторлик ҳамжамиятлари томонидан эътироф этилиши муҳим аҳамият касб этди. 

Бугунги кунда тадбиркорликнинг алоҳида соҳаси сифатида аудиторлик фаолияти ривожланиб бораётганини қайд этиш жоиз. Шу йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизда 100 та аудиторлик ташкилоти мавжуд бўлиб, улардан 75 фоизи 10 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга. 18 таси эса йирик халқаро тармоқ ва ассоциациялар аъзоси ҳамдир. 

– Мамлакатимизда бозор ислоҳотларини демократлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш жараёнларининг кескин ривожланиши аудитнинг халқаро стандартлари асосида миллий аудитни янада ривожлантириш заруратини юзага келтирди, – деди Молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси бошлиғи Худойберган Ортиқов. – Шу боис давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган қарори ижроси доирасида Молия вазирлиги, бухгалтерлар ва аудиторларнинг профессионал жамоат ташкилотлари томонидан аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, ушбу соҳада ҳамкорликни кучайтиришга катта эътибор қаратилган. Бугунги тадбир ҳам бу каби ишларнинг мантиқий давоми бўлиб, унда айни масала юзасидан қилинаётган ишлар ва режалар ҳақида иштирокчиларга маълум қилинди. 

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться