Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2018 йилнинг III чорагида иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш прогноз кўрсаткичлари
2018-10-09 | Иқтисодиёт
Ҳисобот даврида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагиларни ташкил этиши кутилмоқда. Хусусан, 2018 йилнинг III чорагида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ўсиш суръати 104,5 фоизни, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ўсиш кўрсаткичи 105,7 фоизга етиши кутилмоқда.
Шунингдек, маҳсулот турлари бўйича ишлаб чиқариш натура кўринишида ўсиш суръати: ун ишлаб чиқариш 100,0 фоизни, омихта ем 100,3 фоизни, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш 113,4 фоизни ҳамда макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш 100 фоизга тенг бўлиши кутилмоқда.
"Сурхондарё дон маҳсулотлари" АЖ кунлик қуввати 300 тонналик янги тегирмон цехининг технологик ускуналари Туркиянинг “Эркан Макина” компанияси томонидан тўлиқ келтирилди, монтаж ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг октябр ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
"Дунё-М" АЖ кунлик қуввати 300 тонналик тегирмон цехининг технологик ускуналари Туркия компанияси томонидан тўлиқ келтирилган. Демонтаж ишлари якунланиб, монтаж ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг сентябр ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
"Бекобод ун заводи" кунлик қуввати 50 тонналик тегирмон цехининг технологик ускуналари Украинанинг “Могилёв-Подольский” компанияси томонидан тўлиқ келтирилган. Монтаж ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг октябр ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
"Самарқанд дон маҳсулотлари" АЖ кунлик қуввати 250 тонналик тегирмон цехининг технологик ускуналари Туркиянинг “Алапала” компанияси томонидан келтирилиши бошланган. Монтаж ишлари октябр ойида бошланади.
"Боғдод дон маҳсулотлари" АЖга кунлик қуввати 110 тонналик омихта ем цехи учун Туркиянинг “Алапала” компанияси жиҳозлари келтирилган. Монтаж ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳани жорий йилнинг сентябр ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси дон корхоналари томонидан Хитойнинг “Uzbek China trade” компанияси технологиялари асосида 4 та гуруч цехи жорий йилнинг ноябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
2018 йил III чорагида кутилаётган ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
Кўрсаткичлар | Ўсиш суръати |
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш | 104,5 |
Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш | 105,7 |
Ун | 100,0 |
Омихта ем | 100,3 |
Нон ва нон маҳсулотлари | 113,4 |
Макарон маҳсулотлари | 110,0 |
2014-2018 йилларда нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси
2014-2018 йилларда макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси
2014-2018 йилларда омухта ем маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси
Манба: "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси