Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ ва сув хўжалиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳаси бўйича ишлаб чиқилган Қонун лойиҳа ҳукумат томонидан маъқулланди

2018-10-09 | Жамият

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги ПФ–5330-сон, 2018 йил 17 апрелдаги ПФ–5418-сон Фармонлари, 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ–3671-сон ва ПҚ–3672-сон қарорларида белгиланган нормалардан келиб чиқиб, 3 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академиясида бошқарувида амалга оширилган институционал ўзгаришларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги, “Наслчилик тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунларда мазкур ташкилотларнинг ваколатларига доир нормаларга аниқлик киритилмоқда ҳамда вазифалар тақсимланмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ–5041-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташкил қилинган. Мазкур норма ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 апрелдаги “Ўрмон тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунида белгиланган нормалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ваколатларини аниқлаш юзасидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Судларга даъво аризаси киритишда собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига берилган имтиёзлар қайта кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 329–330-моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Хусусан:

сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик туфайли давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича имтиёз Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда уларнинг жойлардаги органларига берилиши;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини кўзлаб берилган даъволар бўйича имтиёз туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига берилиши белгиланмоқда;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида тармоқни комплекс модернизация қилишга йўналтирилган ягона сиёсатни амалга ошириш Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 70-моддасида белгиланган нормаларга аниқлик киритиш назарда тутилмоқда.

 Амалга оширилган ислоҳотларга мувофиқ, “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Қонун ҳамда Бюджет кодексининг 79-моддасида ташкилотларнинг номлари уларнинг янги расмий номларига мувофиқлаштирилмоқда.

Мазкур ҳужжат билан қишлоқ ва сув хўжалиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида бошқарув ваколатлари, шунингдек ушбу соҳаларда назорат функциялари тақсимоти сўнгги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться