Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Муносиб меҳнат фаолиятини таъминлаш бўйича бутунжаҳон куни

2018-10-09 | Жамият

2018 йил 7 октябрь бутун дунёда муносиб меҳнат фаолиятини таъминлаш куни сифатида нишонланади. 

Салкам 20 йил аввал Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Муносиб меҳнат концепциясини қабул қилган бўлиб, мазкур ҳужжат:

- иш ўринларини яратиш ва самарали бандликни таъминлаш;

- хавфсиз шароитлардаги меҳнат ва фаол, мақсадли ижтимоий ҳимоя;

- меҳнат кафолати ва ҳуқуқларини таъминлаш, меҳнат қонунчилигини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

- меҳнат муносабатлари иштирокчиларининг ижтимоий мулоқоти ва ижтимоий ҳамкорлиги сингари 4 та стратегик вазифани ўз ичига олган. 

8 октябрь куни Тошкентда ушбу масалалар бўйича музокаралар бўлиб ўтди. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида вазир Ш.Кудбиев ХМТ масъул ходимлари – Кари Тапиола, Антон Хаузен, Оксана Липкану билан учрашди.

Учрашувда муносиб меҳнат бўйича Ўзбекистон Республикаси дастурини амалга ошириш жараёнларига, Ўзбекистоннинг ХМТ билан конструктив, шу жумладан, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш сoҳаси бўйича ҳамкорлигига эътибор қаратилди. Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати томонидан муносиб меҳнат концепцияси доирасида болалар ва аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирлар кўрилаётгани таъкидланди.

Жорий йилнинг декабрь ойида ХМТ Бош директори Гай Райдер иштирокида бўлиб ўтиши кутилаётган “Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида муносиб бандликни таъминлаш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” Халқаро конференция масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Учрашув иштирокчилари аҳоли бандлиги, муносиб меҳнати ва ижтимоий ҳимояси масалалари бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг жадал суръатда олиб борилаётганини қайд этишди. Хусусан, инсон капиталини ривожлантиришга асосланган иннавацион ривожланиш стратегияси, 2018 йилги пахта ҳосилини териб олиш мавсуми давомида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларининг ХМТ халқаро экспертлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари иштирокида мониторинги қабул қилинганига алоҳида урғу берилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться