Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Маданият вазири Ўзбекистон давлат консерваториясининг ёшлари билан учрашди
2018-10-09 | Маданият
Жорий йилнинг 9 октябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерватория ректори Б.Сайфуллаев консерваторияда таҳсил олаётган 1-босқич талаба ёшлар билан учрашди.
Учрашувда Маданият вазири Б.Сайфуллаев 1-босқич талаба-ёшларини талабалик бахтига мушарраф бўлганликлари билан яна бир бор табриклаб, ўз нутқида маданият ва санъатни ривожлантиришга катта аҳамият қаратилаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан бир қатор Қарор ва Фармонлар имзоланганлиги ҳамда белгиланган вазифалар ижроси таъминлаш йўлида қатор ишлар ва лойиҳалар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.
Шунингдек, халқаро маданий алоқаларни ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, буларнинг барчаси ўсиб келаётган ёш авлод учун мустаҳкам пойдевор бўлишини айтиб ўтди. Бахтиёр Сайфуллаев ўз нутқида ҳар бир талаба-ёшлар ўз соҳаларининг етук мутахассиси бўлиб етишишлари лозимлиги, кенг дунёқарашли, теран фикрлайдиган инсон бўлиб камолга етишлари учун кўпроқ ўз устиларида ишлашлари, меҳнат қилишлари, кўпроқ китоб мутолаа қилиш кераклигини маслаҳат берди ва бу йўлда улар учун шарт-шароитлар яратиб бериши ҳамда уларга кўмак беришга, қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини эътироф этди.
Шунингдек, Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш ва маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Ж.Ниязбеков, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Юнусов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг консерваториядаги бошланғич ташкилоти Ёшлар етакчиси А.Ҳошимовларга талаба-ёшлар ўз таклифлари билан мурожаат қилишлари мумкинлиги барчага эълон қилинди.
Учрашув давомида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ҳамда таклифлари билан мурожаат қилишди ва атрофлича жавоб олишди. Бу каби учрашувлар талаба-ёшларни янада кўпроқ меҳнат, ёрқинроқ ижод қилишга ундаши шубҳасиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги