Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти Францияга жўнаб кетди

2018-10-08 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Франция – юксак даражада ривожланган, саноат ишлаб чиқариши бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллаган индустриал-аграр мамлакат. Иқтисодий салоҳияти бўйича дунёнинг энг йирик еттита давлати қаторига киради. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзосидан бири, Европа Иттифоқи ва халқаро майдонда муҳим роль ўйнайди.

Франция Ўзбекистон билан ҳамкорликдан манфаатдор. Ушбу давлат раҳбари Эммануэль Макрон мамлакатларимизнинг ўзаро яқинлашишини қутлаб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парижга расмий ташрифини орзиқиб кутаётганини таъкидлаган эди.

Ташриф давомида давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялар ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться