Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ташаббус-2018” кўрик танловининг вилоят босқичларига старт берилди

2018-10-05 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилиб келинаётган “Ташаббус-2018” кўрик танловининг вилоят босқичларига старт берилди.

Эслатиб ўтамиз, кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичи жорий йилнинг 27 сентябрига қадар Республиканинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилди ва унда тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар 5 та асосий йўналишлар бўйича беллашдилар. Кўрик-танловнинг 2-босқичи, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида иштирок этиш учун 915 нафар тадбиркорлик субъектлари йўлланма олди.

Қўйида вилоят босқичи ўтказилиш куни ва жойи ҳақида маълумот эътиборингизга ҳавола этилади.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган
“Ташаббус-2018” кўрик-танловининг вилоят босқичлари бўйича маълумот

Ҳудуд  номи

Ҳудудий босқичи
ўтказиладиган сана

Бўлиб ўтиш жойи

1.

Сирдарё вилояти

8 октябрь

“Қаҳрамонлар хиёбони” истироҳат боғида

2.

Жиззах вилояти

10 октябрь

“Ю.Ражабий” номли вилоят мусиқали драма театри биносида

3.

Тошкент вилояти

12 октябрь

Ўрта-чирчиқ тумани Педагогика касб-ҳунар коллежида

4.

Навоий вилояти

12 октябрь

“А.Навоий” номли истироҳат боғида

5.

Хоразм вилояти

13 октябрь

“М.Огоҳий” номли мусиқа театри биносида

6.

Бухоро вилояти

16 октябрь

“Семурғ” спорт мажмуасида

7.

Наманган вилояти

16 октябрь

“Баркамол авлод” спорт мажмуасида

8.

Қорақалпоғистон Республикаси

17 октябрь

“Бердақ” номли Қорақалпоғистон давлат академик мусиқий театри биносида

9.

Самарқанд вилояти

18 октябрь

Олимпия заҳираларини тайёрлаш спорт комплексида

10.

Андижон вилояти

19 октябрь

“Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номли драма театр биносида

11.

Фарғона вилояти

20 октябрь

Фарғона олимпия захиралари коллежида

12. 

Қашқадарё вилояти

20 октябрь

Қарши шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида

13.

Сурхондарё вилояти

24 октябрь

“Алпомиш” спорт мажмуаси

14.

Тошкент шаҳри

24 октябрь

“Зарқайнар” миллий либослар галериясида

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться