Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Молия вазирлиги ва коммунал соҳаси ахборот тизимларини тадбиқ этиш бўйича янги қадамлар
2018-10-05 | Жамият
Молия вазирлиги ахборот тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унда тўлиқ масофавий хизмат кўрсатишни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 3 октябр куни Молия вазирлиги Ғазначилигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзбекенерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АК, “Сувсоз” ДУК ва “Тошиссиққуввати” УИЧК ташкилотларининг малакали мутахассислари ва ахборот тизимлари дастурчилари билан биргаликда йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда юқоридаги ташкилотлар томонидан Молия вазирлиги тизимига ҳисоб фактураларни ва бошқа маълумотларни (давлат назоратидан ўтказилганлиги, ҳисобланган ўлчов жиҳозлари тўғрисида маълумотлар ва бошқа масалалар) электрон тарзда жўнатишни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу масалаларни муҳокама қилишдан асосий мақсад бюджет ташкилотлари томонидан коммунал хизматлари учун тўловларни ўз вақтида тўланиши ҳамда дебитор қарздорликларни олдини олиш мақсадида янги ахборот тизимларини қўллаш орқали электрон маълумотлар алмашинуви тизимини жорий этиш эканлиги таъкидланди.
Йиғилиш сўнгида мазкур масалаларни амалга ошириш юзасидан доимий ҳамкорлик олиб борилиши бўйича келишувга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги