Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Озарбайжон Республикалари Ички ишлар вазирликларининг Биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

2018-10-05 | Сиёсат

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Д.А.Назармухамедов ва Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полиция генерал-лейтенанти В.С.Эйвазов раҳбарлигида икки томон Ички ишлар вазирликларининг Биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашишда ахборот алмашинувининг бугунги ҳолати ва келажак истиқболлари, умумий жиноятчиликка қарши курашиш ва қидирув фаолияти соҳасида томонларнинг ҳамкорлиги, транспорт хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ўзаро ҳамкорлик ҳолати ва уни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича тўпланган тажриба юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Йиғилиш якунида 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Баёноти имзоланди.

Ташриф доирасида Озарбайжон делегациясининг Самарқанд шаҳридаги сайёҳлик объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишишлари режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться