Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида FALIA ҳаёт суғуртасини ривожлантириш фонди (Япония) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
2018-10-04 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 4 октябрида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги FALIA ҳаёт суғуртасини ривожлантириш фонди (Япония) делегацияси билан учрашув ўтказди. Бугунги кунда FALIA – Ўзбекистон суғурта жамоатининг энг фаол хорижий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. FALIA ҳаёт суғуртасини ривожлантириш фондининг асосий мақсади – Япония ва хорижда семинарлар ташкил этиш, суғурта бизнесининг турли жиҳатлари бўйича материаллар чоп этиш орқали ҳаётни суғурталашни ривожлантиришдан иборат.
Муҳокаманинг асосий мавзуси Япония ва Ўзбекистон суғурта мутахассислари учун ҳаётни суғурталаш соҳасида тажриба алмашиш, суғурта соҳасидаги турли масалаларни муҳокама қилиш учун имконият яратиш эди.
Япония суғурта бозорининг вакиллари, “FALIA“ ҳаёт суғуртасини ривожлантириш фонди (Япония) Ижрочи директори жаноб Тору Нагашима, фонд бош менеджери Томоки Сугузаки ва "Dai-ichi Life" суғурта компаниясининг бош менеджери Казико Ибуки семинар ишида ҳаётни суғурталаш соҳасидаги ўз тажрибалари тўғрисида Ўзбекистон суғурта бозорининг вакиллари ва республиканинг етакчи оммавий ахборот воситалари журналистлари билан ўртоқлашдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги