Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Корея Республикаси билан малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик янада кенгайтирилади
2018-10-04 | Таълим
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Корея Республикасининг Пучон университети ректори Ҳан Чюнг Суч бошчилигидаги делегация қабул қилинди.
Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва жаноб Ҳан Чюнг Суч малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилишди.
Музокараларда Тошкент шаҳридаги Пучон университети фаолиятини кенгайтириш, иқтисодиётнинг реал секторлари талабларидан келиб чиққан ҳолда малакали мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июльдаги қарори билан Тошкент шаҳрида Пучон университети ташкил этилган бўлиб, 2018/2019 ўқув йилидан мактабгача таълим ва корейс тили йўналишларида бакалаврлар тайёрланмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги