Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ИҲТ Бош котиби билан учрашув
2018-09-20 | Сиёсат
2018 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ҳади Сулейманпур билан учрашув бўлиб ўтди.
Ҳ.Сулейманпур Тошкент шаҳрига 20 сентябрда ўз ишини бошлаётган «Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: амалга оширилмаган имкониятлар ва стратегик истиқболлар» мавзусида халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган.
Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестицион ва транспорт-коммуникация соҳаларида минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш доирасида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги